Бразилия терма жамоаси ва «Зенит» ҳужумчиси Халк хайрия тадбири доирасида лейкоз хасталигига чалинган бола учун Невский проспектида қўшиқ куйлади. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Ушбу лойиҳа доирасида хаста болаларга ёрдам бериш ва уларни даволаш учун сарфланадиган маблағни тўплаш учун «Зенит» ўйинчилари, мураббийлари ва машҳур мухлислари кутилмаган ҳаракатларни амалга оширишга рози бўлди.
Хайрия маблағларини тўплаш қон саратонига учраган Артём Двуреченских учун амалга оширилмоқда.
Халк эрталабки машғулотлардан сўнг, шаҳар марказига бориб, болага ўзининг футболкасини совға қилди. Кичикроқ концерт учун у ватанида машҳур бўлган Мишель Телонинг Ai Se Eu Te Pego қўшиғини танлади. Унинг атрофида бир неча дақиқа ичида ўнлаб томошабин тўпланди.
Изоҳ (0)