Қотиллик бўйича айбланиб, 13 йил давомида яшириниб юрган денгизчи ўзининг суратларини Facebook ижтимоий тармоғига жойлагандан сўнг, Таиланд полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Узоқ йиллар давомида жуда ёлғиз эдим ва яқинда аёллар билан танишиш учун смартфон сотиб олиб, Facebook’дан аккаунт очдим», — дейди Тхана Канчанасак полиция терговида.
Тергов маълумотларига кўра, эркак 13 йил аввал ресторанда мастлик ҳолатида танишини пичоқлаб қўйган. Шундан сўнг у денгизга кетиб, ўтган ойга қадар деярли қирғоққа чиқмаган.
Яқинда марҳумнинг қариндошлари нохосдан интернетда Канчанасакнинг селфисини кўриб қолди ва полицияга хабар берди. Полиция унинг қаерда эканлигини Facebook орқали аниқлаб, қўлга олди.
Изоҳ (0)