Эронлик карикатурачи рассом Атена Фаргадани адвокатининг қўлини сиқиб қўйганлиги учун суд қилинади, деб хабар беради Interfax.
Назоратчи органлар унинг бу ҳаракатини беадаблик ва хиёнат сифатида баҳолади.
Amnesty International’нинг маълум қилишича, 29 ёшли Фаргадани айни вақтда 12 йилу 9 ойлик қамоқ муддатини ўтамоқда. У эронлик амалдорларни сатирик мультфильмдаги эчки ва қўйлар кўринишида тасвирлаганлиги учун жазога тортилган эди.
Кейинроқ унга «миллий хавфсизликка қарши тил бириктириш», «тузумга қарши тарғибот» ва «парламент аъзоларини санъат орқали ҳақорат қилиш» айбловлари қўшилди. Энди эса унга янги суд таҳдид қилмоқда.
Изоҳ (0)