Жанубий Корея соҳилидаги балиқ овлаш кемаси ҳалокати қурбонлари сони саккиз кишига етди, яна бир неча киши дом-дараксиз йўқолган. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, "ТАСС" хабар берди.
5 сентябрь, шанба кечки пайт, Чуджадо оролидан Хенам уезди томонга сузиб кетганидан ярим соат ўтиб кема билан алоқа йўқолган. Қутқарувчилар сувдан уч кишини чиқариб олишга муваффақ бўлган. Уларнинг айтишича, ҳодиса чоғида кучли зарба овози эшитилган, кема мотори ўчиб қолиб, ичкарига сув кира бошлаган. Шундан сўнг, капитан барчага ўзини сувга отишни буюрган. Орадан бироз вақт ўтиб, кема кучли тўлқинлар туфайли ағдарилиб кетган.
Айни пайтда ҳалокат жойида қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда.
Изоҳ (0)