"Верия" клуби (Греция) дарвозабони,18 яшар Стелиос Маркусис 2 сентябрь, чоршанба куни машғулот пайтида ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушдан кетиб, майдонга йиқилган. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.
Маркусис дарҳол маҳаллий касалхонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Тиббий хулосаларга кўра, футболчининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
Изоҳ (0)