Швейцариялик экстремал спортчи Ласо Шалле сувга 58,8 метр баландликдан сакради, бу янги жаҳон рекордидир, деб ёзади «Koрреспондент.net».
27 ёшли спортчи Швейцариянинг Альп тоғларида 19 қаватли бино баландлигига мос бўлган баландликни қидириб топди. Аввалги рекорд 56,71 метрни ташкил этган.
Хабар берилишича, сакраш чоғида Шалленинг тезлиги соатига 123 километргача етган.
Изоҳ (0)