БМТ котибияти КХДР ва Жанубий Корея ўртасида юз берган отишмадан кейин Корея ярим оролида юзага келган вазиятни катта хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» БМТ Бош котибияти матбуот вакили Эри Канеко маълумоти асосида хабар берди.
«Биз воқеалар ривожини жиддий хавотир билан кузатиб бормоқдамиз ва вазиятнинг бориши ҳақида яна маълумот берамиз», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 20 август, пайшанба куни Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда артиллерия отишмаси юз берди. КХДР Жанубий Корея ҳудудига қарата 25 та снаряд учирди. Бунга жавобан Жанубий Корея бир неча ўнлаб 155 миллиметрли артиллерия снарядларини КХДР томон отди.
Изоҳ (0)