Ўзбекистон миллий домен зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 23 мингдан ошди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
UZ домени маъмурияти статистикасига кўра, йил бошидан буён ўсиш 20 фоизни ташкил этган. 2015 йил бошигача рўйхатдан ўтган доменлар сони 19,1 мингта эди. Йил бошидан буён жами 7400 дан ортиқ янги домен рўйхатга олиниб, 3600 дан ортиғи ўчирилган.
Рўйхатдан ўтган доменларнинг 44 фоизи жисмоний шахсларга, 56 фоизи юридик шахларга тегишли. Доменларнинг 87 фоизи Ўзбекистон резидентлари номига рўйхатга олинган.
Изоҳ (0)