Хитойнинг Цзинчжоу шаҳридаги савдо марказида кузатув камераси 30 ёшли аёлнинг эскалаторда фожеали тарзда ҳалок бўлган ҳолатини тасвирга тушириб қолди, деб ёзади «Газета.ru».
https://www.youtube.com/watch?v=QDU2E_QUl6k
Аёл эскалатордан тушишга чоғланиб, боласини қўлига олади. У ҳаракатланувчи тасмадан қаттиқ қоплама сари қадам ташлаганда унинг оёғи остидаги плита ёрилиб кетади. Йиқилаётиб, она ўғлини эскалатордан чиқиш жойи олдида турган ходималарга беришга улгуради.
Улар болани ўз вақтида ушлашга муваффақ бўлади, бироқ аёлни тортиб ололмайди. У эскалатор механизмининг ичига кириб кетади. Уч соатдан кейингина унинг эскалаторнинг ичидан чиқариб олишади, бироқ олинган жароҳатлар ва кўп қон йўқотилиши туфайли аёл вафот этган эди. Воқеа жойида маҳаллий полиция ишламоқда.
Изоҳ (0)