Халқ банки акциядорларининг йиллик йиғилишида банк номи Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банкидан Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига ўзгартирилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берган.
Банк низомидаги тегишли ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2015 йил 20 июль куни 25-рақам остида рўйхатга олинган.
Қайд этилишича, номидаги ўзгаришлар банк томонидан тузилган шартномалар ҳамда уларда акс эттирилган ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди. Банкнинг бош офиси ҳамда филиалларининг юридик манзиллари, уларнинг реквизитлари (номидан ташқари), электрон манзиллари ва алоқа телефонлари ўзгаришсиз қолади.
Изоҳ (0)