«Дарё» интернет-нашри www.uz Миллий қидирув тизими томонидан тузиб бориладиган Ўзбекистон сайтлари рейтингида 2015 йил 17 июль куни якунларига кўра биринчи ўринга кўтарилди. Бунгача пешқадамликни UFF.uz сайти эгаллаб келаётган эди.
Сайт рейтингнинг «Янгиликлар ва оммавий ахборот воситалари» йўналишида шу пайтгача ҳам биринчи ўринда эди. Энди эса умумий рейтингда ҳам биринчилик забт этилди.
«Сиз муштарийлар учун энг қизиқарли ва муҳим янгиликларни тезкорлик билан етказишда давом этамиз», — деди нашр бош муҳаррири Алишер Азимов. «Ўзбекистондаги энг оммабоп сайт номини қўлга киритиш бизга катта қувонч билан бирга улкан масъулият юклайди», — дея қўшимча қилди лойиҳа раҳбари Фарҳод Файзуллаев.
Бундай чўққини сиз азиз муштарийларимиз ёрдамисиз эгаллай олмас эдик. Сизга ташаккур айтишдан тўхтамаймиз!
Миллий қидирув тизими рўйхатдан ўтган сайтларга ташриф буюрган фойдаланувчилар сонига қараб кундалик рейтингни тузади. Рейтингда сайтларнинг жойлашуви уларнинг аввалги кундаги оммабоплигига кўра ўзгариб туради.Эслатиб ўтамиз, июнь ойида «Дарё»га 570 000, йил бошидан буён эса 2 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган.
Изоҳ (0)