Валлония-Брюссель федерацияси ҳукумати Скарбек коммунасида Бельгияда биринчи ислом ўрта мактабининг очилишига рухсат берди, деб хабар беради «RIA Novosti».
«Саховат» номли ўқув муассасаси 1 сентябрдан ишга тушади. Болаларни 12 ёшдан бошлаб ўқитувчи мактаб, дастлаб 120 нафар ўқувчини ўқитишга мўлжалланган. Келажакда уларнинг сони 660 нафарга етади.
Бельгия аҳолиси 11,2 миллион кишидан иборат бўлиб, шулардан 600 мингдан кўпроғи мусулмонлардир.
Изоҳ (0)