«Форсаж 7» фильми жаҳон кинопрокатида 1,52 миллиард доллар тўплаб, тарихдаги энг кассабоп фильмлар учлигига кирди, деб хабар бермоқда «BoxofficeMojo.com».
Рейтингда биринчи ва иккинчи ўринларда Жеймс Кемероннинг 2 миллиард доллардан маблағ тўплаган «Аватар» (2009) ва «Титаник» (1997) фильмлари бормоқда. Учинчи ўринда эса «Қасоскорлар» (2012) фильми бораётган эди.
«Юра даври дунёси» фильми экранларга чиққунча, айнан «Форсаж» энг тез маблағ тўплаш бўйича етакчилик қилаётган эди. «Юра даври дунёси» 13 кун ичида 1 миллиард доллар тўплаб, бу борада биринчи ўринга чиқиб олган эди.
Изоҳ (0)