АҚШнинг Мичиган штатида судья 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки нафар бола ва бир нафар қизни ўз отаси билан гаплашишни истамагани учун Детройт шимоли-ғарбида жойлашган Понтиак ахлоқ тузатиш марказига юборди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Қайд этилишича, ота-онаси ажрашгач, суд болаларни онаси билан қолдирган, бироқ уларга отаси билан учрашиб туриш, у билан бирга тушлик қилиш ва умуман илиқ муносабатларни сақлаш мажбуриятини юклаган. Аммо улар отаси билан гаплашишни истамаган.
Аёл судья болаларнинг бу қарорини судни ҳақоратлаш деб ҳисоблаган. У болалардан бирининг ота онаси билан қўпол муносабатда бўлиши тўғрисидаги гапини инобатга олмаган. Унинг сўзларига кўра, болаларнинг отаси – яхши одам, уларнинг миясига онаси у ёмон деган фикрни қуйган. Онага болалар билан учрашиш вақтинча тақиқланган, отага эса рухсат этилган.
Изоҳ (0)