Шимолий Хитойнинг Тяньцзинь мегаполисида 16 июнь тунида спа салони биноси қулаб кетди, деб хабар беради ТАСС Xinhua агентлиги маълумотига таяниб. 6 киши ҳалок бўлди, яна шунча киши турли даражадаги шикастланишлар билан касалхонага етказилди.
Бино қулаб кетганда салоннинг дам олиш хонасида ходимлар ва мижозлар бўлган. 4 киши воқеа жойида, яна 2 нафари касалхонада вафот этди.
Ҳозирда полиция ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)