Жанубий Корея ҳукумати АҚШ билан ҳамкорликда КХДРга қарши қаратилган ҳарбий машғулотларни ўтказиш амалиётидан воз кечиши керак. Бу ҳақда, КХДР ҳукумати баёнотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.
Баёнотда қайд этилишича, Шимол ва Жанубийнинг ярашуви ва «бутун корейс халқининг биргаликдаги саъй-ҳаракати билан Ватанни мустақил бирлаштириш» учун зарур шароитларни яратиш муҳим аҳамиятга эга.
«Бу масаланинг ҳал бўлиши Жанубий Корея ёрдам сўраб мурожаат қиладиган ташқи кучларнинг меҳрибончилигига боғлиқ бўлмаслиги керак», - дейилади КХДР ҳукумати томонидан эълон қилинган баёнотда.
Пхеньян Сеулга «ижтимоий тизимларни бирлаштириш» йўли билан бирлашиш йўлидан қайтишга чақирмоқда, бу йўл «ватандошлар ўртасидаги ишончсизликни янада кучайтириши мумкин». Бунинг ўрнига КХДР федерация моделидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)