АҚШнинг Шимолий Каролина штатида акулалар ҳужуми натижасида икки ўсмир жабрланди. Ҳар иккала нохуш ҳодиса 14 июнь, якшанба куни Оук Айленд шаҳридаги қирғоқбўйида содир бўлди, деб хабар берди Reuters.
Биринчи ҳужум 16:00 атрофида содир бўлди. 14 ёшли қиз яқинида сузаётган эркак унинг қичқирган овозини эшитиб ёрдамга келди. Жабрланган қиз вертолёт ёрдамида касалхонага юборилди. Шаҳар мэри Бетти Уоллеснинг сўзларига кўра, қиз чап қўлининг бир қисмидан маҳрум бўлди, шунингдек оёқсиз қолиши мумкин.
Бир ярим соатдан сўнг, ўша пляжнинг ўзида акула 16 ёшли ўсмирга ҳужум қилди, натижада бола чап қўлидан айрилди.
Уоллеснинг айтишича, 15 июнь куни мажлис ўтказилиб, унда пляжнинг ёпилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)