Қирғизистонда ҳар йили қайд этиладиган ўлим ҳолатларининг 27 фоизига тамаки чекиш сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Knews.kg хабар бермоқда.
Хабар беришларича, мунтазам тамаки истеъмол қилиш 25 турли касалликларга сабаб бўлади, улар орасида Қирғизистонда энг кўп тарқалгани юрак-қон томир касалликлари бўлиб, бу инфарктга, мия қон айланишининг кучли бузилишига, қўл-оёқларнинг қорасонга учрашига, ўпка саратони каби онкологик касалликларга олиб келади.
Қирғизистонда тамаки чекиш натижасида вафот этганларнинг 50 фоизи ўлимига юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, 30 ёшгача вафот этган эркакларнинг 22 фоизи, аёлларнинг 5 фоизи ўлимига айнан тамаки сабаб бўлган.
Изоҳ (0)