АҚШнинг Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган космодромдан 20 май куни Atlas V ташувчи ракетаси кўп марта фойдаланиш учун мўлжалланган Х-37В ҳарбий космик кемасини коинотга олиб чиқиши кутилмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Бу Х-37В махфий «космик самолёти»нинг тўртинчи парвози ҳисобланади. Космик кемани учириш учун масъул бўлган United Launch Alliance компанияси маълумотига кўра, ушбу қурилма Space Shuttle кемалари сингари орбитага чиқиб, кейин қайта қўнишга мўлжалланган.
Кема узунлиги 8,83 метр, яъни Space Шуттлеъдан тўрт марта кичик. Унинг энг узоқ парвози 675 суткани ташкил этган. Лойиҳа NASA бошчилигида 1999 йилда бошланган бўлиб, дастлаб орбитадаги кемаларни таъмирлашга мўлжалланган, бироқ 2004 йилдан махфийлаштирилган. Орбитага илк марта 2010 йил апрелида чиққан.
Изоҳ (0)