Непалда 12 май куни содир бўлган 7,3 магнитудали зилзила қурбонлари сони 96 нафарга етди. Бу ҳақда Непал полицияси расмий вакили Камал Сингх Бан маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, ушбу зилзила оқибатида 2563 киши жароҳат олган. Янги кучли зилзила 25 апрель куни бўлиб ўтган 7,9 магнитудали зилзиладан икки ҳафтадан кўпроқ вақт ўтгач содир бўлган эди.
Баннинг қайд этишича, иккала зилзила оқибатида жами 8154 киши ҳалок бўлиб, 17864 киши жароҳат олган. Расмий маълумотларга кўра, ер силкинишлари оқибатида камида 500 минг уй вайрон бўлган ёки қисман зарар кўрган. БМТ маълумоти бўйича, ер қимирлаши 2,5 миллиондан ортиқ одамни ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур қилган.
Изоҳ (0)