БМТ бош котиби Пан Ги Мун Украинадаги ҳарбий низони тартибга солиш учун бор имкониятларини ишга солган ҳолда кўмак бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Сегодня.ua хабар бермоқда.
БМТ раҳбари бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко билан бирга «Хотира лолақизғалдоқлари» акцияси доираисда Улуғ Ватан уруши тарихи миллий музейидаги «Украина... Уруш...» инсталляциясининг очилиши айтиб ўтган.
Пан Ги Муннинг қайд этишича, мамлакатни натсизм тажовузидан ҳимоя қилиш мақсадида курашган жасур украин аскарлари ва фуқароларини хотирлаш кунида Украинада бўлиб тургани ўзи учун катта шарафдир.
Украина президенти Пётр Порошенко Хотира кунида Украинага ташриф буюргани учун Пан Ги Мунга миннатдорчилик билдириб, БМТ ва шахсан ташкилот бош котибининг тинчликпарвар уринишларини юқори баҳолади.
Порошенко Украина фашизм устидан қозонилган ғалабадаги хизматларининг тан олиниши кўринишида БМТнинг ташкил этилишида иштирок этганини эслатиб ўтди. Айни вақтда, унинг сўзларига кўра, украиналик тинчликнинг баҳосини ҳаммадан ҳам яхшироқ билишади ва ҳозир ҳам тинчликни сақлаш кераклигини ҳис қилиб туришибди.
Порошенконинг қайд этишича, у Пан Ги Мун билан Донбассдаги низони бартараф этиш ва минтақада тинчлик ўрнатиш учун тинчликпарвар кучларни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилган.
Изоҳ (0)