Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро Тошкентга ўз ишлари билан келиб, Nexia автомобилини кўчада қолдириб овқатланиш учун Яшнобод туманидаги ошхонага кирди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Тамаддихонадан қайтиб чиққач, автомобиль юкхонаси очилганини кўриб ҳайрон қолган ҳайдовчи у ердан 27 миллион сўм миқдоридаги пули ўғирлаб кетилганини ҳам пайқади. Жабрланувчи дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилиб, бўлган воқеани сўзлаб берди.
Етиб келган тезкор қидирув гуруҳи гумондорнинг шахсини аниқлаб, икки соатга етмасдан уни қўлга олди. У Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 30 ёшли киши бўлиб чиқди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)