Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан бир шаҳар ва икки туман ички ишлар бўлимларининг янги бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда «На посту» газетасига асосланиб «Gazeta.uz» хабар берди.
Жумладан, подполковник Наврўз Олимов Тошкент вилояти Оҳангарон туман ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Ҳабибулло Раҳмонов Бухоро вилояти Вобкент туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, подполковник Азизбек Алиасқаров Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)