Ҳозирда турли киностудияларда баъзи фильмлар қайта суратга олинмоқда. Тақлидчи ҳамда комик актёр Шерзод Бин ўзига имконият туғилганда, қайси фильмни қайта суратга олишни исташи борасида берилган саволга жавоб берди, деб хабар беради «Бекажон» газетаси.
«“Вир ва Зара’ни, – деб гап бошлади – Шерзод Бин. Мен романтик одамман. Мелодрама жанрида суратга олинган фильмларни яхши кўраман. Биринчи режиссёрлик ишимни ҳам мелодрама жанридан бошладим.
Аммо бизда ‘Вир ва Зара’ олингани каби техник имкониятлар йўқ. Аммо келажакка умид билан қараймиз. Чунки бугунги эришган ютуқларимиз, техник имкониятларимиз, компьютер графикаси деган нарсалар бундан 10 йиллар олдин фақат орзу эди, холос. Биз буларнинг барига эришдик. Демак ҳали бари олдинда!»
Изоҳ (0)