ЙПХБ штаб бошлиғи ўринбосари, подполковник С. А. Равшанов автомобилларда ўрнатилган газ баллон жиҳозлари олиб ташланиш-ташланмаслиги билан боғлиқ саволга жавоб берди, деб хабар беради «Бекажон» газетаси.
«Автотранспорт воситаларини экологик жиҳатдан тоза бўлган суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказишни таминлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралдаги 30-сонли Қарори мавжуд, – деди подполковник. – Таъкидлаш жоизки, енгил автомобилларда ёнилғи сифатида суюлтирилган ва сиқилган нефть газларидан фойдаланишни тақиқловчи ҳужжатлар қабул қилинмаган.
Бундан келиб чиқадики, 2015 йилда енгил автомобилларни газда ишлаш учун қайта жиҳозлаш ёки тақиқлаш ҳақидаги миш-мишлар асоссиз».
Изоҳ (0)