Россиянинг Байкалорит ўлкасида давом этаётган 54 та ўрмон ёнғини 170 минг гектардан ортиқ ҳудудни қамраб олди. Бу ҳақда «Авиалесоохрани» федерал хавфсизлик бошқармаси матбуот хизмаига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
«Ўрмон хўжалиги минтақавий диспетчерлик хизмати маълумотига кўра, шу пайтгача Байкалорти ўлкаси ўрмон фондида 172 132 гектар ҳудудда 54 та ёнғин қайд этилган, ундан 43 800 гектардаги 14 та ёнғин ўчирилган», − дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Сибирь ва Байкалортида давом этаётган табиий ёнғинлар ўнлаб аҳоли пунктларига ўтиб кетган. 34 киши ёнғин қурбонига айланган. Хакасияда ёнғин деярли 40 та аҳоли пунктига тарқалиб, 5 мингга яқин киши бошпанасиз қолган.
Изоҳ (0)