• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Олим Арифов: Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш – фантастика

    Ўзбекистонликлар орасида ФИФА ва ОФК байроғи остидаги турли мусобақаларда ҳакамлик ёки ассистенлик қилаётганлар етарли. Аммо комиссар ҳамда назоратчилар борасида бундай фикр билдиролмаймиз, деб ёзади «Uff.uz».

    Фото: the-uff.com

    Фото: the-uff.com

    Назоратчилардан биргина Фарҳод Абдуллаевни тилга олсак, комиссарлар 2 нафар − ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ва федерация техник бўлими раҳбари Олим Арифов. Эътиборлиси, 28 ёшли Арифов ОФКнинг энг ёш комиссари ҳисобланади. Қувонарлиси, у яқинда ФИФА комиссарлари рўйхатига ҳам киритилди. Демак, шу пайтгача ОФК миқёсидаги мусобақаларда расмий шахс сифатида ишлаб келган Арифов эндиликда ФИФА тасарруфига кирувчи турнирлар, жумладан, ЖЧ−2018 саралаш баҳсларида ҳам комиссарлик қилади. Шу муносабат билан «Uff.uz» ёш мутахассисдан қисқача интервью олди.

    — Олим, авваламбор, ФИФА комиссари мақомини олганингиз билан табриклаймиз. Бу хабарни биринчи бўлиб ким ва қачон етказди?

    — Табрик учун раҳмат. Мен Жанубий Кореяда эдим. Кечқурун меҳмонхонада ишлаб ўтирсам, интернет орқали ОФКдан шундай хабар келди. Очиғи, аввалига бунга ишонмадим, худди тушдек туюлди. Беихтиёр кимдир апрель ҳазили қиляпти, чоғи, деб ўйладим. Эртасига эса эрталабдан табрикларни қабул қила бошладим. ОФК ва ФИФАда ишлаётган ҳамкасб дўстларим, танишларим табриклашди. Шундан кейингина бу маълумотнинг ёлғон эмаслигига ишонч ҳосил қилдим.

    — Демак, бу сиз учун кутилмаган ҳолат бўлди...

    — Албатта. Бу ёшда ФИФА комиссари мақомини олиш шахсан мен учун оламшумул янгилик. Ҳа, ФИФА комиссари бўлишни орзу қилардим, лекин ўз мақсадимга бу даражада тез етишишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. ОФК комиссари сифатидаги фаолиятим 2011 йили бошланди. Шу қисқа вақт оралиғида ОФК байроғи остидаги қитъа мусобақаларда ишладим. Жумладан, клублар ўртасида ОФК кубоги ҳамда ОЧЛ, шунингдек, терма жамоалар миқёсида умумий ҳисобда 60тага яқин учрашувда комиссарлик қилдим. Қисқаси, бир сўз билан айтганда, бу мен учун 2015 йилнинг энг яхши янгилиги янглиғ янгради.

    — Сизни ФИФАнинг энг ёш комиссари сифатида ҳам табрикласак бўладими?

    — Бу масалада тайинли жавоб беришга қийналаман. Сабаби, ФИФА комиссарларининг рўйхати расман эълон қилинмайди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ғоят хурсандман ва ўзимни ФИФАнинг энг ёш комиссарларидан бири, деб биламан. Бу ёшда ФИФА комиссари бўлиш - шунчаки, фантастика! Мана, 4 йил ичида ОФК комиссари мақомидан ФИФА комиссари даражасига кўтарилдим. Агар бу йил ФИФА комиссарлари сафидан жой олмаганимда, буни яна 4 йил кутишимга тўғри келарди. Чунки ФИФА комиссарлар рўйхатига ҳар 4 йилда бир марта ўзгартириш киритади. Кимдир ушбу рўйхатдан чиқарилади, бошқа биров таркибга киритилади. Ўзим учун тарихий воқелик айнан шу йил амалга ошганидан бениҳоя хурсандман.

    — Комиссарлик билан параллел равишда ЎФФ техник бўлими бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритяпсиз. Ушбу бўлимнинг иши қандай давом этяпти?

    — Вазирлар Маҳкамасининг 214-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича белгиланган режа асосида иш олиб боряпмиз. Бу қарорда барча спорт турлари, хусусан, футболда ҳам мураббийлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига алоҳида урғу қаратилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ёш мураббийларни имтиҳондан ўтказиб келяпмиз. Улар кўрсатаётган натижалар асосида кўпроқ нималарга эътибор қаратишимиз кераклигини аниқлаб оляпмиз. ОФК ва ФИФА томонидан пойтахтимизда мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган PRO гувоҳномаси учун ўқув-курсларини ҳам ўтказишга ёрдам беряпмиз. Бизда мураббийларни ўқитиш тизими яхши йўлга қўйилган. PRO лицензияси учун ўқув жараёни юқори савияда ташкил этилади.

    Мураббийларга хорижлик кўзга кўринган инструкторлар сабоқ беришди. Айтайлик, германиялик Эрик Ротмюллер ва англиялик Гари Филлипсни алоҳида қайд этиб ўтишим керак. Эрик Германия миллий жамоаси мураббийлар штабида 10 йил ишлаган. Бой тажрибага эга мутахассис. 1996 йили Европа чемпиони ҳам бўлган. Гари эса Англия ўсмир ва ёшлар терма жамоаларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ролини бажарган. «Боруссия»нинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клопп ҳам вақтида Эрик Ротмюллер қўл остида PRO гувоҳномаси учун ўқиган ва имтиҳон топширган экан. Шунга қараб хулоса чиқарсак, Тошкентда PRO учун ўтказилаётган ўқув-курслари савия бўйича чакки эмас.

    — Фикрингизга қўшиламан, лекин натижа биз учун унчалик яхши бўлмаяпти. PRO лицензияси эга бир қатор мураббийларимиз бугунги кунда ишсиз юришибди. Буни рақобат билан боғлаш керакми ёки бошқа сабаблари ҳам бор?

    — Ҳақиқатан ҳам, олий тоифали мураббийларимизнинг айримлари ишсиз юришибди. Бизда хориждаги каби клублар кўп эмас. Мана, бу йилдан олий лига клублари сони 16тага етказилди. PRO гувоҳномасига эга мураббийларимиз эса 60 нафардан кўп. Умуман, бу муаммо фақат бизда эмас, бутун дунёда бор. Мураббийлар сони ҳамиша клублардан кўп бўлади. Қолаверса, PRO лицензиясига эга мутахассисларимиз яхши жойда, камида олий лига клубларида ишлашни исташ­япти. «Олий гувоҳномам бўла туриб, 1-лигада ишлайманми?» қабилида ўйлайдиган мураббийлар ҳам йўқ эмас. Агарда улар масалага бошқача ёндашганларида нафақат ўзлари, балки 1-лига савия­си ошиши учун ҳам яхши бўларди.

    01.05.2015, 10:01   Изоҳ (0)   4096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чагаев навбатдаги жангини 27 июнь куни Германияда ўтказади

    30.04.2015, 11:54

    Samsung’нинг реклама ролигида Лионель Месси Темир одам ролида намоён бўлди (видео)

    30.04.2015, 11:48

    Одил Аҳмедов аниқ тўп узатиш бўйича «Ливерпуль» сардори Стивен Жеррарддан ўзиб кетди

    29.04.2015, 18:01

    Тошкентда интернат ўқувчилари ўртасида паралимпия футзали бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

    29.04.2015, 13:32

    Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Осиё Кубогида энг яхши натижаларни кўрсатмоқда

    29.04.2015, 12:53

    Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Истанбулдаги турнирнинг иккинчи босқичига чиқди

    29.04.2015, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.