Beeline мобил алоқа оператори Opera Mini браузерининг фаолияти бўйича ҳеч қандай чеклов қўймаган. Бу ҳақда компания вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
«Ҳурматли абонентлар! Сўнгги пайт мобайнида биз мобил тармоқларида Opera Mini дастури ишламаётганлиги ҳақида кўп шикоятларни рўйхатга олмоқдамиз. Сизга шуни маълум қиламизки, компаниямиз мазкур интернет-браузернинг фаолияти бўйича ҳеч қандай чекловлар қўймаган», — дейилади хабарда.
«Шундай муаммога дуч келган бўлсангиз, бу вазият ҳал қилингунича мобил Интернетнинг сифатли фаолияти учун бошқа муқобил браузерлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз. Ўз навбатида биз Opera вакиллари билан ушбу муаммо бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз» − деб қўшимча қилди компания вакиллари.
Изоҳ (0)