Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолётлари Непалда содир бўлган зилзиладан кейин мамлакатни тарк этиш истагини билдирган 128 кишини 29 апрелга ўтар кечаси эвакуация қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Россия ФВВнинг иккита IL-76 самолёти бортида Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Латвия, Украина ва Исроил фуқаролари Непални тарк этган.
Самолётлар Непалга 100 га яқин қутқарувчи, шунингдек қидирув-қутқарув операцияларида фойдаланиш ва аҳолига ёрдам кўрсатишга мўлжалланган махсус ускуналарни олиб борган. Бундан ташқари, Катмандуга 2 минг тоннадан ортиқ гуманитар юклар етказилган. Яқин вақт ичида россиялик қутқарувчилар Непалдаги қидрув-қутқарув ишларига қўшилади.
Изоҳ (0)