Украина президенти Пётр Порошенко яқин вақт ичида мамлакат ҳудудида уруш ҳаракатлари авж олиб кетиши мумкинлиги хавфи борлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Ҳозиргача устимизда уруш хавфи турибди — бу ҳақиқат. Уруш исталган вақтда бошланиб кетиши мумкин, бироқ биз на шубҳаланишга, на чекинишига ҳеч қандай имкон бўлмаслиги учун барча ишни қилишга тайёрмиз», — деди Порошенко.
Украинани қўллаб-қувватлаб ўтказилган халқаро конференцияда чиқиш қилган Порошенко тўпланганларга қарата «Сизнинг ёрдамингиз, сизнинг бирлигингиз билан Донбассдаги вазиятга ечим топилади», — деди.
Изоҳ (0)