Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 17 апрелдаги қўшма қарори билан жисмоний шахслар томонидан товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божсиз олиб олиб киришнинг меъёрий нормаларига ўзгартишлар киритилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz». 21 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ўзгартишлар 27 апрелдан кучга кирган.
Ҳужжатга қўшилган янги нормага биноан, Ўзбекистон ҳудудидаги жисмоний шахслар номига чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали умумий эквивалент қиймати 1000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарлар божхона тўловларидан озод этилади.
Кўрсатилган меъёрий норма товарлар 52100 (почта алоқаси) ва 52200 (курьерлик алоқаси) коди берилган почта хизматларини амалга оширувчи юридик шахслар орқали келгандагина амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Давлат божхона қўмитаси курьерлик жўнатмалари учун қонунчиликда имтиёзлар белгиланмагани боис улардан божхона тўловлари олинишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)