Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийга нисбатан чиқарилган 20 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукм унинг мамлакат ҳокимияти тепасига қайтишга бўлган иродасини синдира олмайди. Бу ҳақда унинг ўғли Усама Мурсий маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Қоҳира суди Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва унинг энг яқин сафдошларини 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарганди. Улар 2012 йили Миср президенти саройи олдидаги намойишчиларни ўлдиришга ундаганликда айбдор деб топилди.
Жазо муддатини ўтаб бўлганидан сўнг, Мурсий яна беш йил давомида полиция назорати остида бўлади. Суд судланувчилардан намойишчиларни қасддан ўлдириш ва қотилликни амалга ошириш ниятида қурол сақлаш айбловларини олиб ташлаган.
«У олдида миссияси бор одам эканлигини яхши бўлади. Бу миссия – биз 2011 йил 25 январдаги инқилобда қўлга киритган демократия йўлидир. Биз уни албатта қайтариб оламиз. Президент Мурсий буни жуда яхши билади», - деди собиқ президентнинг ўғли Reuters’га берган интервьюсида.
Мурсий намойишчиларни ўлдиришга ундашдан ташқари бошқа ишлар бўйича ҳам судланмоқда. Улар орасида 2011 йил январидаги қамоқдан оммавий қочиш, Қатар ва ХАМАС ҳаракати фойдасига жосуслик қилиш, шунингдек, судьяларни ҳақорат қилиш ишлари бор.
Изоҳ (0)