Польша президентининг рафиқаси Анна Коморовская 17 апрель куни интернет-агрессия даражасини пасайтиришга қаратилган «Троллни қуч» ижтимоий кампанияси бошланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Радио Польша».
«Гаплашиш, мулоқот қилиш керак, аммо ёзилган ёки айтилган сўз инсонни энг замонавий қуролдан ҳам кўпроқ яралаши мумкинлигини эсда сақлаш лозим. Биз ўзимизни ва бундай зўравонликка дучор бўлганларни ҳимоя қилишимиз лозим», − деди Коморовская.
Ташаббусдан мақсад – интернет фойдаланувчиларини троллинг билан шуғулланмасликка кўндириш ва тролллар қурбонларини бундай изоҳларни жиддий қабул қилмасликка ўргатишдан иборат.
Изоҳ (0)