Бухоро шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирда ярим финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
«Дилкушо» теннис кортлари мезбонлик қилаётган мусобақанинг асосий тўрида саккиз нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаган бўлса, улардан фақат бир нафари баҳсларни давом эттиряпти.
Мусобақага имтиёзли равишда қўйилган истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов чорак финалда турнирнинг тўртинчи ракеткаси россиялик Антон Зайсев билан ҳисоб-китоб қилди. Кучли рақибига қарши кечган баҳсда Жўрабек 1:6, 7:5, 7:6(7) ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун ҳамюртимиз финал чиптаси учун кечадиган учрашувда турнирнинг иккинчи ракеткаси беларуслик Дмитрий Жирмонтга қарши кортга чиқади. Иккинчи ярим финал баҳсида россиялик Карен Хачанов ва беларуслик Иля Ивашко ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.
Изоҳ (0)