Бир аёл абитуриент жиянини тажрибали ўқитувчиларга бириктириш мақсадида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Республика тил ўқитиш марказига олиб келди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Уларни кутиб олган марказ ўқитувчиси мижозларнинг ишончига кириш режасини туза бошлади. Тез орада ўқитувчи юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали аёлнинг жиянини Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг «Инглиз тили филологияси» факультетига ўқишга 8000 АҚШ доллари билан киритиб қўйишига ишонтирди.
Фирибгар ўқитувчининг найранги иш бермади: у келишилган пулни олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)