Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар тарқала бошлагач, «Даракчи» газетаси актрисага қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Яратганга шукр, мен тирик ва соғломман. Бироз тобим қочган эди, даволандим, балки шунинг учун бундай миш-мишлар тарқалиб кетгандир», − деди гўшакни ўзи кўтарган актриса.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Қорақалпоғистонда Тўти момо Юсупова 135 ёшида вафот этган эди. Газетанинг қайд этишича, англашилмовчилик туфайли кўпчилик қорақалпоғистонлик момони таниқли актриса билан адаштириб юборган.
Изоҳ (0)