Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Кавусўғли Қрим татарларига зулм ўтказилаётганини эълон қилди ва Қримга уларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан назорат олиб борувчи «норасмий миссия» юборишга ваъда берди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Кавусўғли ярим оролдаги вазиятни номақбул деб атади. «Қрим аҳолиси ва айниқса Қрим татарларига таъқиблар ва ҳужумлар уюштирилмоқда, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлмоқда», — деди вазир.
Изоҳ (0)