Тошкентда тескари йўналишда ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси тўғри йўналишдаги автомобилдан йўл беришни талаб қилди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчилари маълум қилди.
Келтирилган фотосуратларда «Роҳат» айланма йўли яқинидаги фақат бир томонлама ҳаракат учун мўлжалланган йўлда давлат рақами 01 P223 RA бўлган Spark қарама-қарши йўналишдан келгани, тўғри йўлдан келган автомобиль унга йўл бермагани учун ҳайдовчи чиқиб буни талаб қилгани ва суратга олинаётганини кўргач қайтиб кетгани тасвирланган.
Фойдаланувчилар Spark ҳайдовчисининг ушбу ҳаракатини кескин танқид остига олган. Шунингдек, очиқ кунда Spark’нинг туманли об-ҳаво учун мўлжалланган чироқлари ёқиб қўйилгани ҳам қайд этилган.
Изоҳ (0)