Нью-Йоркнинг Манхэттен мавзесида жойлашган беш қаватли уйда портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru». Натижада камида 30 киши жароҳат олган.
Портлаш натижасида бинода ёнғин бошланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда бинонинг бир қисми бузилгани кўриниб туради.
Фавқулодда вазиятлар хизмати вакилининг сўзларига кўра, вайроналар остида яна одамлар қолган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)