Туркиянинг Хатай вилоятида Сурия томонидан ўт очилиши туфайли камида беш киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Снаряд чегарачилар бўлинмаси жойлашган ҳудуд яқинига келиб тушган. Портлашдан кейин ҳавога кўтарилган тошлар бино ойналарини синдирган, иккита ҳарбий автомобилнинг кузовига зарар етган. Портлаш ҳудудида кенглиги 15, чуқурлиги 7 метрлик ёриқ ҳосил бўлган.
Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, ракета Сурия армияси томонидан мухолифат кучларига қарата отилган, бироқ ноаниқлик туфайли Туркия ҳудудига бориб тушган. Бундай ҳолатларга жавоб қайтариш қоидаларига биноан, Туркия томонидан иккита жавоб ракетаси учирилган.
Изоҳ (0)