Саудия Арабистони Яман билан чегарасини мустаҳкамлаш мақсадида у ерга зирҳли тахникаларни жойлаштирмоқда, деб хабар берди ТАСС.
«Зирҳли техника ва артиллерия ҳам ҳужум, ҳам ҳимоя мақсадида ишлатилиши мумкин. Агар хусийлар Яман президенти Ходийнинг мамлакат жанубидаги Адан портида жойлашган бошпанасига ҳужум қилса, саудиялик авиазарбаларни тайёрлаши мумкин», − деди Reuters’нинг АҚШ ҳукуматидаги манбаси.
Ўз навбатида, Яман президенти БМТ Хавфсизлик кенгашини Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашига Яман ва унинг халқини хусийлардан ҳимоя қилиш учун исталган ёрдамни, жумладан ҳарбий интервенсия қилишни сўралган мурожаат йўллангани ҳақида расман хабардор қилди.
Изоҳ (0)