Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича нуфузли Turnier der Meister World Challenge Cup 2015 мусобақаси якунланди. Жаҳон Кубоги босқичидан ўрин олган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб тарзда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Терма жамоамиз аъзоларидан энг яхши натижани Оксана Чусовитина қайд этди. Ҳамюртимиз таяниб сакраш баҳсларида энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Яна бир терма жамоамиз етакчиси Антон Фокин эса 15,6 балл билан 4-ўринни эгаллади ва совринли ўринлар учун озгина омади келмай қолди.
«Терма жамоамиз Жаҳон Кубоги босқичида ёмон иштирок этмади. Афсуски, бироз омад етмай қолди ва шахсан ўзим совринли ўринларни эгаллай олмадим. Оксанага эса гап йўқ. Ёшлар билан тенгма-тенг курашишни эмас, ҳатто улардан устун келишни ҳам уддалаяпти. Буни қайд этган натижаси ҳам тасдиқлайди», − деди Фокин.
Изоҳ (0)