«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари Олма-Ота – Нукус йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиларини божхона назоратидан ўтказиши лозим эди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Мазкур жараён вақтида божхона пости ходимлари қўшни давлат фуқароси томонидан йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан туриб, турли мазмундаги салкам 70 дона дискнинг яширинча олиб кирилишига чек қўйди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)