Bloomberg нашри Россия томонидан нефть экспорти ҳажмининг ошиши жаҳон хомашё бозорига қўшимча босим ўтказиши ва энергия манбаларининг янада арзонлашувига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Оксфорд энергия тадқиқотлари институти ходими Жеймс Хендерсонинг сўзларига кўра, Россия суткасига қўшимча 250 минг баррель нефть экспорт қилиши, яъни хорижга нефть сотиш ҳажмини 5 фоизга кўпайтириши мумкин. Нефтьнинг эркин ҳажми Россиядаги иқтисодий пасайиш, шунингдек нефтни қайта ишлаш заводлари фаоллигининг камайиши оқибатида ҳосил бўлиши мумкин.
Bloomberg ўз маълумотларига асосланиб ҳисоблашича, 2015 йилнинг биринчи чорагида Россия портларида нефть юкланиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ошган.
Изоҳ (0)