19 апрель куни Тошкентга Москванинг Юрий Никулин цирки труппаси янги дастурини намойиш этиш учун гастроль сафари билан келади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Афсонавий цирк 19 апрелдан 24 майгача Тошкент цирки аренасида томоша кўрсатади.
Юрий Никулин цирки дастури қўлга ўргатилган жониворлар иштирокидаги номерлар, жумладан айиқлар шоуси, акробатлар, Шимолий Осетия чавандозлари ва клоунлар чиқишларини ўз ичига олади.
Чипталар нархи 20 мингдан 60 минг сўмгачани ташкил этади.
Изоҳ (0)