Transparency International ноҳукумат ташкилоти Лондонда умумий майдони 5,8 миллион километр квадратни ташкил этувчи 36 342 та кўчмас мулк объекти оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган компанияларга тегишли эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Ушбу компанияларнинг 38 фоизи Виргин оролларида, 16 фоизи Жерсида, 9,5 фоизи Мен оролида ва 9 фоизи Гернсида рўйхатга олинган. Аниқланишича, Лондонда коррупцияга алоқадор шахсларга тегишли кўчмас мулкнинг 75 фоизи айнан оффшор компанияларига расмийлаштирилган. Бундай «махфий» объектларнинг кўпчилиги Вестминстер, Кенсингтон ва Челсида жойлашган. Жиноий қидирувда бўлган шахсларнинг мулклари қиймати 180 миллион фунтдан ошган.
Буюк Британияда узоқ йиллардан буён кўчмас мулк нархи фаол ошиб бораётганига бутун дунё мамлакатлари порахўрлари ўзлари ундирган пулларни ушбу давлат бозорига тикаётгани сабаб бўлаётгани маълум қилинди. Буюк Британия ҳукумати бунга қарши ҳеч қандай чора кўрмаётгани қайд этилган.
Изоҳ (0)