Тошкент шаҳридаги кафеларнинг бирида валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи валютафурушлар бир аёлнинг 14 минг 200 АҚШ долларини 41 миллион 900 минг сўмга сотаётган вақтида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Валютафурушларнинг қилмишларига жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ҳуқуқий баҳо бериб, ҳукм чиқарди. Унга кўра, ҳуқуқбузарлар энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Уларга тегишли 14 минг 200 АҚШ доллари эса давлат ҳисобига ўтказилди.
Изоҳ (0)