Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти, ўзбек опера санъатининг етакчи хонандаси Муяссар Раззоқова билан ижодий кеча ташкил этилди. Бу ҳақда UzReport ахборотига таяниб, «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Кечада хонанда ижросида ҳамда камера оркестр иштирокида жаҳон операларидан парчалар янгради.
Шунингдек, тадбир доирасида М. Раззоқова муаллифлигидаги «Академик опера хонандалигига кириш» номли китоб тақдимоти ҳам ўтказилди. Қайд этилишича, китобда опера ижрочилигининг сир-асрорлари бўлажак академик хонандалар учун очиб берилган. Китоб муаллифнинг кўп йиллик тажрибаси асосида методик қўлланма сифатида ишланган. Тадбирда хонанда томонидан келгусида янада чуқурлаштирилган иккинчи қўлланма устида ҳам иш олиб борилаётгани таъкидланди.
Маълумот учун, М.Раззоқова ҳозирда Ўзбекистон давлат консерваториясида фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)