ЕЧЛ нимчорак финали дастлабки ўйинида «Ювентус» «Боруссия»дан устун келди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Ювентус» ҳамда «Боруссия Д» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг ғалабаси билан якунланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Иккинчи таймда, «Боруссия» вазиятни ўнглаш ниятида ҳужумлар сонини анча оширди. Шундай бўлсада, Аллегри шогирдлари ғалабани қўлдан бой беришмади.
Шу тариқа, «Ювентус» ўз майдоинда муҳим ғалабага эришди ва жавоб учрашуви олдидан кичик устунликка эга.
ЕЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки учрашув
«Ювентус» Италия – «Боруссия» Д Германия 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 13 Тевес, 1:1 – 18 Ройс, 2:1 – 42 Мората.
Ювентус – Буффон, Лихцҳтайнер, Бонуччи, Келлини, Эвра, Маркизио, Пирло (Перейра, 37), Видал (Падоин, 86), Погба, Мората, Тевес (Коман, 89).
Боруссия Д – Вайденфеллер, Шмелсер, Пишчек (Гинтер, 32), Папастатопулос (Кирх, 46), Хуммелс, Ройс, Мхитарян, Обамеянг, Гюндоган, Шахин, Иммобиле (Блашчиковски, 76).
Огоҳлантиришлар: Видал (48), Перейра (79).