Венесуэла поятхти Каракас шаҳрининг мэри, мухолифатдаги «Жасур инсонлар иттифоқи» партиясининг вакили Антонио Ледесма давлат тўнтариши уюштириш учун фитна тайёрлашда айбланиб қўлга олинди, деб хабар бермоқда Meduza.
Бу ҳақда маълум қилган Венесуэла президенти Николас Мадуро қамоққа олиш учун ордерни мамлакат бош прокуратураси берганини таъкидалди. Мадуронинг сўзларига кўра, Ледесма АҚШ иштирокида ҳукуматни ағдариш учун тайёрланган йирик фитнага алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Каракас мэрини «вампир» деб атаган Мадуро Ледесма 2014 йилда 43 кишининг ҳаётига зомин бўлга ҳукуматга қарши намойишларнинг ташкилотчиларидан бири эканлигини маълум қилган. Каракас мэри ўзига қўйилган айбловларни қатъиян рад этган. АҚШ давлат департаменти ҳам Вашингтоннинг фитнага алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)